23.2 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ўзбекистон Республикасида бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси томонидан журналистлар учун бачадон бўйни саратони бўйича пресс-брифинг ташкил этилди.

 “Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш учун ОПВ тестини ўтказиш” қўшма лойиҳаси доирасида 30-55 ёшдаги аёллар ўртасида бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш учун ОПВ (одам папилломаси вируси) тестини ўтказиш лойиҳасини жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокчилари журналистларга лойиханинг жараёни, натижалари ҳамда бачадон бўйни саратони ҳақида маълумот бериб ўтдилар. Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси (ЮНФПА) томонидан Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Учрашув чоғида ишчи гуруҳ аъзолари лойиҳа мониторинги натижаларини тақдим этиб, Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони скрининги дастури лойиҳаси доирасида бачадон бўйнидаги саратонолди касалликларини даволашда термоамбляцияни жорий этиш тажрибаси билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, соғлиқни сақлашни бирламчи бўғинида аёлларни кўрикдан ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича акушер-гинекологлар тўқнаш келадиган қийинчиликлар ҳамда уларнинг фаолиятидаги энг яхши тажрибалар қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳ иштирокчилари бачадон бўйни саратони скрининги масалаларидан аҳоли хабардорлигини оширишга ҳамда аёлларни лойиҳага жалб қилиш мураккабликлари ва тажрибасига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувни якунлаш доирасида ишчи гуруҳ иштирокчилари ҳамкорликдаги фаолият давомида амалга оширилган 49140та (98 фоиз) тестдан 3290таси (6,7 фоиз) организмда вирус мавжудлиги бўйича ижобий чиққанини маълум қилдилар. Патология аниқланган барча беморлар кейинги маслаҳатлашувга ва тор доирадаги мутахассислар даволашига йўналтирилдилар. Синовдан ўтказилган ижобий ОПВ мақомга эга 759 нафар (23 фоиз) аёлларга онкология бўлимига йўлланма берилди, жумладан, онкологияга юборилган аёллардан 9тасига (1,2 фоиз) бачадон бўйни саратони бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бачадон бўйнида энг кам миқдордаги шикастланиш аниқланган ижобий ОПВ натижага эга 237 нафар (31 фоиз) аёл поликлиникада термоамбляция ёки радиотўлқинли коагуляция муолажаларини қабул қилдилар.

Мазкур лойиҳа бачадон бўйни саратонини эрта босқичларда аниқлашга қаратилган бўлиб, бунда тўғри даволаш беморнинг 100 фоиз тузалишига олиб келиши мумкин. Дастурни амалга ошириш давомида олинган барча натижалар саратон касалликлари, жумладан бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича Миллий стратегияни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.

Юқорида қайд этилган лойиҳани жорий этиш ва ишга тушириш кўплаб тадбирлардан иборат мураккаб амалиётни назарда тутади, жумладан: янги қурилмаларни харид қилиш ва олиб кириш; тиббиёт ходимларини скрининг тестлар ўтказиш ҳамда ижобий натижали аёлларни саралашга ўқитиш; ривожланишни баҳолаш ва муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар ойда ташриф буюриш ва бошқалар. Лойиҳа доирасида 30-55 ёшдаги 50 000 нафар аёллар ўртасида бачадон бўйнидаги ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш учун ОПВ тест ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш бирламчи бўғимида 45 нафар гинеколог, 150та оилавий шифокор, 270та патронаж ҳамшираси ва 77 нафар доя ўқитилди. Тренинглар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг мутахассислари томонидан ўтказилди.

2021 йил январь ойида лойиҳа доирасида одам папилломаси вирусини (ОПВ) аниқлаш учун қурилмалар ва тест тизимлар топширилди. Хусусан, Япония ҳукумати маблағлари ҳисобидан харид қилинган 8та машина ва 50 000та тест Қорақалпоғистон Республикаси туман кўптармоқли поликлиникаларида ўрнатилди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида Тошкент вилоятида бачадон бўйни саратони скрининги бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида Чирчиқ шаҳрида скрининг тадқиқотларини ўтказиш учун ЮНФПА кўмагида қўшимча 2та машина ва 6000та тест сотиб олинди.

2022 йил февралида ЮНФПА (БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бирламчи даражали саратонолди шикастланишларини даволаш учун 2 дона радиотўлқинли қурилма тақдим қилди. Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига топширилган қурилма ёрдамида бирламчи тиббий-санитар босқичда фаолият юритаётган шифокорлар аёлларда ҳосилаларни даволашда эрта босқичда зарур ёрдамни кўрсатиш, бачадон бўйки биопсиясини амалга ошириш, бачадон бўйни гиперкератози ҳолатида диатермоэлектрокоагуляция ўтказиш ва қон кетишини тўхтатиш имконига эга бўлдилар. Қайд этиш зарурки, эндиликда олис туманларда истиқомат қилувчи аёллар онкологик марказларга боришлари шарт эмас, улар ўз поликлиникаларида саратонолди шикастланишларини даволаш бўйича барча хизматлар кўламидан фойдаланишлари мумкин.

ЮНФПАнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили жаноб Ю Ю қайд этганидек, Ўзбекистон Республикасида бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш учун ОПВ тестини ўтказиш лойиҳаси кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасини оширишга, бачадон бўйни саратони мавжуд аёлларни даволашда бирламчи даража салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Истиқболда лойиҳани жорий этиш натижасида бачадон бўйни саратони бўйича ташкиллаштирилган скрининг миллий дастурини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш кутилмоқда. Скрининг дастурлари янги касалланиш ҳолатлари даражасини камайтириш билан бир қаторда, бачадон бўйни саратони сабабли ўлим ҳолатларини 80 фоизга қисқартириш каби ижобий натижаларни кўрсатиши мумкин.

Айтиш жоизки, жинсий алоқа орқали юқувчи одам папилломаси вируси (ОПВ ёки HPV) сабабли юзага келадиган бачадон бўйни саратони ҳанузгача бутун дунё соғлиқни сақлаш жамиятиининг долзарб муаммоси бўлиб келмоқда. Ўзбекистонда, бутун дунёда бўлгани каби, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар орасида энг кенг тарқалган ҳамда фертил ёшдаги (15-45) аёллар орасидаги ўлим сабаби сони бўйича сут бези саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. 2020 йилда бачадон бўйни саратони 1650та янги касалланиш ҳолати ва 1000та ўлим ҳолатига сабаб бўлди, аммо вақт ўтгани сайин касалланиш ва ўлим ҳолатлари кўрсаткичлари таҳлили узлуксиз ўсишни намоён этмоқда. Баҳолашларга кўра, бу кўрсаткичлар 2030 йилга бориб мувофиқ равишда 10,15 ва 6,46 даражасига етиб, бунда бачадон бўйни саратони йилига 2100та янги касалланиш ва 1300та ўлим ҳолатларини келтириб чиқаради.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Саратонни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича миллий режа тасдиқланган бўлиб, у бутун мамлакат бўйлаб бачадон бўйни саратонига оид комплекс скрининг жорий этилишини ўз ичига олади. Ушбу режада бачадон бўйни саратони даволашини ва паллиатив ёрдамни яхшилаш бўйича чораларга қўшимча сифатида ОПВга қарши эмлаш ва бачадон бўйни саратони скрининги назарда тутилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНФПА қишлоқ аҳолиси, шунингдек Оролбўйи ҳудудида экологик ҳалокатга тўқнаш келган ҳудудлардаги аҳолини қамраб олувчи репродуктив саломатлик бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда интеграллашган асосий хизматлар, жумладан оналар саломатлиги ОИВ профилактикаси тўпламини таъминлаш мақсадида, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан 2020 йил 5 июнда имзоланган ўзаро англашув тўғрисида ҳужжат доирасида фаол ҳамкорлик олиб бормоқда.

Қўшимча ўрнида айтиш зарурки, ЮНФПА Ўзбекистондаги фаолиятини 1993 йилда бошлаган бўлиб, бугунги кунда агентлик миллий шериклар билан яқин ҳамкорликда бешинчи Давлат дастурини (2020-2025) амалга оширмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×