Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган кикбокс бўйича 7-халқаро Жаҳон кубоги мусобақасида муносиб иштирок этган спортчиларимиз мамлакатимизга қайтиб келишди.
Кикбоксчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулло Аслонов, Ўзбекистон кикбоксинг федерасияси раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари тантанали равишда кутиб олишди.
12-15 май кунлари ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50дан ортиқ давлатидан жами 3 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб bordi.Unda Ватанимиз шарафини 62 нафар спортчи 6та йўналишда муносиб ҳимоя қилдилар.
Якунда кикбоксчиларимиз Ўзбекистонга 8та олтин, 13та кумуш, 12та бронза, жами 33та медаль билан қайтишди.