- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати”га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади. Шунга кўра, ўтган ҳафта давомида Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг чап томонида қулаб тушган қалъа девори қисмини ҳамда унинг дарвозасини таъмирлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд. сўм ажратилди.