9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Франциянинг дунёга машҳур тиббиёт ассоциацияси билан ҳамкорлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним билан бўлиб ўтган мулоқотда Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилган эди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу ассоциация ва вазирлик ўртасида имзоланган англашув меморандуми алмашилди. Хўш, бу Ўзбекистон тиббиёти учун қандай янги имкониятларни тақдим этади?

Маълумки, “AP-HP” нафақат Европа, балки бутун дунёдаги энг йирик шифохоналар тизими ҳисобланади. У тиббиётнинг 52 йўналиши бўйича инновацион ечимлар асосида фаолият олиб боради. Ассоциацияга қарашли 44 та шифохонада 90 минг нафардан зиёд ходим йилига 5,8 миллион нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатади.

Ҳозиргача “AP-HP” жаҳоннинг 68 та мамлакати билан шартнома тузиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўзбекистон ана шу давлатларнинг олтмиш тўққизинчиси бўлди.

Эътиборли томони, шу пайтгача Ўзбекистон ва Франция соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида бу кўламдаги келишув бўлмаган. Ушбу меморандум эса бу соҳада янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Қайд этилганидек, англашув меморандуми асосида юртимиз тиббиёт ходимларини Францияда ўқитиш ва малакасини ошириш амалиёти кенг йўлга қўйилади. Ўз навбатида, француз шифокорлари мамлакатимизга келиб, билим ва тажрибалари билан ўртоқлашади. Даволаш-профилактика муассасаларимиз моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилишга яқиндан ёрдам беради.

Келгусида Ўзбекистондаги шифохоналардан бирини Франция мутахассислари билан биргаликда бошқариш тажрибасини синовдан ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия каби қатор йўналишларда ўзаро алоқаларини кенгайтириш масалалари ўз аксини топган.

Ҳамкорлик доирасида юртимизда шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, тиббиёт ходимларини лицензиялаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш, тиббий таълим сифатини ошириш борасида ҳам Франциянинг илғор тажрибаси ўрганилади ва оммалаштирилади.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасига бошқарув менежменти тамойилларини кенг татбиқ этиш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ва бу тармоққа инвестициялар киритиш, санитария хавфсизлиги йўналишларида ҳам “AP-HP” билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×