Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида замонавий шароитларга эга янги гандбол зали қуриб, фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон гандбол федерацияси вакиллари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.
Тадбир давомида Адҳам Икрамов ва фаолиятининг асосий қисмини РОЗКда ўтказган спорт фахрийси Эркин Гиязов сўзга чиқиб, давлатимизнинг мана шундай эътибори туфайли гандболчиларимиз учун янги давр бошлангани билан ушбу спорт оиласини самимий қутлашди.
Гандболчиларимиз янги майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Ўртоқлик мақомида ўтган очилиш ўйинида РОЗК ва Миллий терма жамоа вакиллари ўзаро баҳс олиб боришди.
«Ипотекабанк» акционерлик тижорат банки ҳомийлигида қурилган мазкур зал келажакда гандболчиларимизнинг Янги Ўзбекистон учун янги ғалабаларни тақдим қилиши йўлида хизмат қилади.