5-6 февраль кунлари Франциянинг Париж шаҳридаги муҳташам “Accor Arena” спорт мажмуасида “Катта Дубулға” турнири бўлиб ўтди.
Вакилларимиздан 3 нафари якунда совриндорга айланди: Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов (-90 кг) ҳамда Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медали ҳамда 500 рейтинг очкосини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллади.
Спортчиларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кутиб олишди.