- Advertisement -
Аввалроқ эълон қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатномасида 2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилиши айтилган.
«Бунга қўшимча сифатида маълум қиламизки, матнда кўрсатилган муддатлардан аввал коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини олган фуқароларимиз ҳам шу йилнинг февраль ойидан бошлаб ўтказиладиган мазкур ютуқли ўйинда иштирок этишлари мумкин», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм каналида.