- Advertisement -
2022 йилда Тошкент метрополитени Россиядан 14 та янги поезд сотиб олади.
Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент метрополитенининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми 250-300 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 380-420 минг йўловчига етмоқда.
Юзага келаётган тирбандликларнинг олдини олиш ва йўловчиларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан 15 та ҳаракат таркиби, жумладан, Россиянинг «Метровагонмаш» корхонасида ишлаб чиқарилган 60 та замонавий вагонлар етказиб берилади.