7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Диққат: Ўзбекистонга коронавируснинг хавфли «ҳиндча» штамми кириб келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу эса жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:

Дарҳақиқат, бугун юртимиз оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан берилган маълумот – яъни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар берилди.

Аслида юртимиз аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келадиган бўлса, бунга жиддий эътибор беришга одатланиб қолди. Эсласак, бундан аввал мамлакатимизда “COVID-19”нинг “британча” штамми илк бор аниқланганда ҳам айнан мана шундай муносабатлар, шу каби шов-шувларнинг гувоҳи бўлганмиз. Аслида бутун Ер юзидаги мураккаб пандемия шароитида бу нарсани тўғри ва нормал ҳолат сифатида қабул қилиш лозим.

Дунё миқёсида коронавирусни илмий изланишлар мақсадида доимий кузатиб бораётган илғор лабораториялар мутахассислари берган маълумотларга кўра, бугунги кунда “COVID-19” касаллигининг 5000 та, айрим соҳа вакилларининг фикрича эса 7000 дан кўпроқ мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган. Мутацияга учраган штаммлар фақат касалликнинг  тарқалиш тезлиги, уни юқтириб олган одамларда енгил ёки оғир ўтиши, ёш тоифасида фарқ бўлиши мумкин.

Айтиш мумкинки, аслида коронавируснинг мутацияга учраган ва учрамаган ҳамма шатммларининг энг асосий микроорганизми “COVID-19” штамми бўлганлиги ва ушбу штамм билан чақирилган касалликнинг клиник белгилари, лаборатория ташхиси, профилактикаси, олдини олиш чоралари, вакциналардан фойдаланиб, ҳимояланиш даражаси бир хил бўлгани учун уларни чуқур этиологик омилини аниқлаш ва қандай вирус эканлигини охиригача текшириб боришга эҳтиёж йўқ.

Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисидаги хабарга келсак, дастлабки лаборатор теширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда. Аммо тўғри хулосага келиш учун якуний таҳлилларни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак бўлади.

Таҳририятдан: Короновируснинг тахмин қилинаётган “хиндча” штамми кимда, қачон аниқланди, у фуқаро қайси давлатдан кириб келди, деган савол очиқ қолмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×