Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти Ойбек Нарметов маълум қилди:
“Кикбоксинг спорт турининг татами, ринг, профессионал, кўргазма каби 7 та йўналиши бор. «Uzbekistan open» халқаро турнири 5 та йўналиш бўйича ташкил этилмоқда. Ўзбекистондан 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган спортчилар қатнашади.
Кикбоксинг ассоциацияси ҳузурида «Кикбоксинг Про» номли промоушен очилган, шу ерда Ўзбекистонда илк бор «WAKO Pro» йўналишида профессионал жанглар ўтказилади. 16 июнь куни 11 та жанг бўлиб ўтади, дунёнинг 9 та давлатидан 15 нафар жангчи, жумладан, Ўзбекистондан 6 нафар спортчи профессионал йўналишда кураш олиб боради”.
Кикбоксинг бўйича «UZBEKISTAN OPEN» халқаро турнирида 14 мамлакатдан мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.
Турнир доирасида Ўзбекистонда илк бор кикбоксинг бўйича профессионал йўналишда қитъалараро камар учун жанг ўтказилади