Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда атоқли ёзувчи, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Абдулла Қаҳҳор ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
“Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижодига бағишланиб, съёмка жараёнлари адиб туғилган хонадон, уй-музейи, кутубхона ва бошқа объектларда бўлиб ўтади, бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.
Сценарий муаллифи Иқбола Қўшаева, режиссёрлар Музаффар Қорабоев, Илҳомжон Ҳайдаров, оператор Самижон Суннатиллаев, рассом Сухроб Тўйчиев, монтажёр Ҳусан Юсупов.