Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервю чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун 2 та ўйинга четлатилди.
Шунингдек, “Турон” клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиевни мазкур баҳсдан кейинги флеш-интервю чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун жаримага тортиш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида бош ҳакам қарорларидан норози бўлган бош мураббий ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида гапирганди.
ЎФA ҳолатни ўрганиб чиқиб, бош ҳакам Виктор Серазитдиновни ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатганди.