9.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Нима учун экстремистлар ўзларини «инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» сифатида намоён қилишади (2-қисм)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда халқаро террористик гуруҳлар (ХТГ) таъсирига тушиб қолган ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқароларнинг дерадикаллашуви кўпчиликни — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан тортиб фуқаролик жамияти вакилларигача ташвишга солмоқда.

Менинг маҳбуслар, жазонинг катта қисмини ўтаб бўлганлар (масалан, қўшимча тергов учун Тошкентга чақириб олинганлар) ёки суд мажлислари тугагандан сўнг навбатдаги босқичга тайёргарлик кўраётганлар ва баъзан қамоқдаги биринчи куниданоқ шок ҳолатига тушиб қолганлар билан бўлган етарлича узоқ мулоқотим қамоқхонадагиларнинг барчасини фарқлай олишимга имкон берди:

1. Омадсиз бечоралар: Улар шунчаки Исломни қабул қилишади, бирон бир босқичда Қуръон ҳақидаги билимларини тушунарсиз уй вазифалари билан тўлдиришга қарор қилиб, кейинчалик саводсиз «ўқитувчилар»га дуч келишади. Улар қонун билан таъқиқланган (радикализация деярли ҳар доим таълимнинг асоси бўлиб хизмат қилган) ер ости «ҳужраларига» борганликларини хаёлларига ҳам келтиришмаган. Охир-оқибат, вақт ўтиши билан улар ўз оилаларига қайтишган. Чунки, Ўзбекистон қонунчилиги шундай тузилганки, яширин «ҳужралар»даги йиғинларда қатнашганлиги учун чин дилдан тавба қилган тақдирда, қамоққа олиш чораси билан жазоланмайди;

2. Динни радикал-экстремистик талқин қилишлари натижасида қабул қилган ва «халифалик» мусулмон умматининг ягона ҳақиқий шакли эканлигига ишонган маҳкумлар. Қабул қилиб бўлгандан сўнг эса ғоялари заиф бўлиб чиқади. Уйда — хотини, болалари, ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари. Эҳ, бу ширин сўз — ОЗОДЛИК қамоқхона ичида ҳайратланарли даражада жозибали бўлиб кўринади. Муайян вақтдан сўнг (ҳар ким учун ҳар хил йўллар билан) ёлғончи «халифалик» ғояларининг вақтинчалик эканлиги тўғрисида тушунча пайдо бўлади, кейинчалик радикал-экстремистик қарашлардан воз кечишлари уларнинг ўз уйларига қайтишлари учун 100% имконият яратади;

3. Ҳозирги вақтда дунёни остин-устун қилиш учун радикал-экстремистик истакларни қўллаб-қувватловчи, «кофирлар» билан қонли жанг қилишни истовчи мусулмонлар жуда кам. Бундайлар ўз қарашларидан воз кечишмайди, имомлар, психологлар билан суҳбатлашишади, лекин, барибир ўз фикрларида қолишади. Бундайлар озчиликни ташкил қилади.

Ушбу бўлиниш умуман олганда шартли эканлиги аниқ, аммо одамлар бошқача. Қамоқхоналардаги мусулмонлар орасида ҳаётини сақлаб қолиш учун радикал ғоялардан «воз кечиш»га, ўзларини яшириш учун спиртли ичимликлар ва чекишни бошлашга имкон берадиган фатволар мавжуд деб ҳисоблайдиганлари ҳам бор. Бошқача қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини чалғитиш учун, мана мен «ҳаром» иш билан шуғулланяпман деб айтишади – гўёки бу унинг тавба қилганлигини исботлайди. Баъзилар айнан шу йўлдан боришга ҳаракат қилмоқдалар. Яъни уйга қайтади ва бироз гуноҳ қилади — лекин мақсад яхшилик учун бўлгани боис, гўёки фатво бажарилади.

Маҳбусларнинг амнистияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан, адашиб бу йўлга кириб қолган ва бошқа шу каби бир неча минг маҳкумни озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилиши чет элликларни шунчалик ҳайратга солдики, америкаликлар Ўзбекистонни фуқароларни диний эътиқоди учун таъқиб қилаётган мамлакатларни ўз ичига олувчи қора рўйхатдан чиқариб ташлашди.

Озод қилиш — озод қилинди, аммо озод бўлганларнинг баъзилари ҳокимият кучсизлигини, радикализм давлатдан кучли эканлигини кўрсатишга қарор қилишди, демак курашни давом эттиришлари керак… бу аниқ, лекин нима учун эканлигини тушунтира олмайдилар.

Бундан ташқари, уларнинг баъзилари учун олий маълумотга эгалик ўзларини «ёвузликка қарши ҳақиқий курашчи»га айлантиришлари учун имкон беради, масалан, «блогер» ёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.

Бундай тақлиднинг ёрқин намунаси — 2017 йилда Истанбулда тинч аҳолини оммавий равишда ўлдиргани учун Туркияда суд қилинаётган ИШИД жангариси, «блогер» ва «инсон ҳуқуқлари фаоли» Иброҳимжон Аспаров.

“Нега ИШИД жангарилари блогер бўлишади. 1-қисм»

АКМАЛ ШАРИПОВ — Юрист ва экстремист

Экстремистнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги бундай ғайриоддий намунасини бошқа ноодатий характер мисолида ҳам кўриш мумкин — Акмал Шарипов.

Мана, нима учун ноодатий. Акмал Шарипов Бухорода туғилган. Ақлли йигит, 2004 йилда у Тошкент давлат юридик институтига ўқишга кирган, ёмон ўқимаган. Ҳа, Акмал билан қандайдир муаммо юз берган. У радикал диний ғояларга берилиб кетди. Ёшликда баъзан бундай ҳолатлар содир бўлиши мумкин; одатда энг кичик тажриба одамни ҳушёрликка чақиради ва ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш йигит ёки қизларни ҳаёт учун ҳалокатли бўлган қарорларни қабул қилишдан тўхтатади.

Аммо Акмал билан бундай бўлмади. Зўравон экстремизм йигитнинг онгини эгаллаб олди. Эгаллаб олди ва ўз ишида давом этди. Шарипов радикал экстремистик ташкилотнинг фаол аъзоси бўлишга қарор қилди. Ва нафақат оддий иштирокчи, балки амир (раҳбар) бўлди. Бунинг учун, унинг фикрига кўра, фақат дўстларини янги ташкил этилган жамоатга жалб қилиши керак эди. Ва бундай дўстлар талабалар, бўлажак ҳуқуқшунослар орасида топилди ҳам. Тез орада Акмал Шарипов Ҳумоюн Раҳмонов, Отабек Шакиров, Азизбек Ҳакимов билан биргаликда Чеченистон, Доғистон ва Афғонистондаги мужоҳидлар ҳаётини муҳокама қиладиган (бир-бирининг уйида) доимий учрашувлар ўтказишни бошлайди. Ушбу машғулотда улар дунёнинг турли минтақаларидаги «кофирларга» қарши курашни муҳокама қилиш билан чекланиб қолишмади. Акмал учун асосий нарса ўз жамоасини «ҳижрат»ни бажаришга тайёрлаш ва кофирларга қарши муқаддас «жиҳод»да мужоҳидлар сафига қўшилиш эди.

Бироқ вақт ўтиши билан Акмал ва унинг жамоаси махсус хизмат ходимларининг эътиборига тушишди. Акмалнинг уйидан компютер, электрон воситалар, тингловчиларни Афғонистондаги ушбу ХТГларга қўшилишга ундовчи “Туркистон Ислом Ҳаракати” ва “Исломий Жиҳод Иттифоқи” раҳбарларининг чиқишлари ёзилган уяли телефонлар топилган.

Ҳибсга олишлар, айбловлар, суд терговлари ва натижада 2011 йил феврал ойида Акмал Шарипов панжара ортида қолди. Қамоқда ўтказилган 8 йил қандай яшашни ўйлаш учун яхши имконият бўлди. Ахийри озодликка чиққанида Акмал 30 ёшдан сал каттароқ эди. Ҳуқуқий маълумот, илгари содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни тушуниш уни масъулиятли қарор қабул қилишга ундаши керак эди. Жамоатчилик ва тузилмалар, албатта, четда қараб турмади. Ҳамма ёрдам беришга ҳаракат қилди — психолог, маҳаллий диний раҳбарлар билан суҳбатлар, моддий ёрдам — томни таъмирлашга ва озиқ-овқат ҳарид қилишга ёрдам беришди.

Озодлик ва яна қамоқхона

Аммо Шарипов ҳалол ҳаётга қайтгани йўқ. Яна шиддатли экстремизм ғояларини фаол равишда тарғиб қилиш, (Суриядаги) Шама ерларида “Катибат ат-Тавҳид вал Жиҳод” жамоати сафларида дин учун ҳақиқий курашчиларга ёрдам чақириш бошланди. Аслида, бу Суриянинг Идлиб шаҳрида жойлашган энг қўпол ва қонли қароқчи тузилмаларидан биридир. Гуруҳ сафларида, асосан, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар жанг қилишади.

Ҳибсга олиш, тергов ҳаракатлари, тергов-суриштирув ишларини якунлаш, материаллар Бухоро вилоят судига топширилди.

Ва кейин бундай одамлар билан содир бўлмайдиган ҳодиса юз берди. Одатда ХТГда ёлловчилар ўзларининг «фаолияти» билан фахрланадилар ва ҳеч қачон ўз ҳаракатларидан воз кечмайдилар. Ахир улар ўз фаолиятини жиноят деб ҳисоблашмайди, чунки улар кофирларга қарши курашда (ўзларининг фикрига кўра) қатнашадилар.

Аммо, Акмал Шарипов билан боғлиқ кутилмаган ҳолат содир бўлди. Эҳтимол, ҳуқуқий таълими ва қамоққа олиниши, ёки «инсон ҳуқуқлари» ғоясини эгаллашга уринаётган биродарларнинг таъсири Шариповни юқорида айтиб ўтилган Аспаровдан ўрнак олишга ундади.

Энди Акмалов Шарипов – муносиб «ҳуқуқ ҳимоячиси». Унинг қутқарилиши керак бўлган «қурбонлар тартиби» рўйхатида биринчилардан бўлиб улгуржи гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган биродарлари – Хазратовлар ўрин олган эди, улар ўтган йилнинг май ойида жиноий жавобгарликка тортилиб ҳибсга олинган.

Дарҳақиқат, Акмал Шариповнинг мақсади уч тийин каби оддий — ўзини «ҳуқуқ ҳимоячиси» қилиб кўрсатиш ва адолатли жазодан қочиш. Ғоя ёмон бўлмаслиги мумкин, аммо аслида бу мутлақо иложсиз.

Давоми бор…

Виктор Михайлов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×