- Advertisement -
Нигерия ғарбидаги Кагара шағрида қуролланган кишилаар давлат коллежига ҳужум қилиб, бир неча юз талабани ва ўқитувчиларни ўғирлаб кетди. Бир неча талаба ва коллежнинг бир ходими қочишга муваффақ бўлган, деб хабар берди Express нашри.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ҳужум вақтида бир талаба ҳалок бўлган, бир нечаси ярадор бўлган.
Маълум қилинишича, жангарилар талабалар кийимида бўлган ва коллеж ётоқхонасига тунда бостириб кирган.
Ҳозирда асир олинган одамлар сони аниқлаштирилмоқда.
Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий дарҳол талабаларни қутқариш бўйича амалиёт бошлашни буюрган.
Охирги 2 ҳафта давомида Нигерия ғарбидаги Нигер штатида жиноятчилар одамларни гаровга олиш мақсадида ҳужумлар уюштирмоқда. Жумладан, 15 февралда ушбу ҳудудда қуролланган кишилар автобусга ҳужум қилиб, 21 йўловчини ўғирлаб кетган.
Манба: kun.uz