11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Халқ розилиги — устувор вазифа

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Аҳолининг  муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва аёллар дафтаридан ўрин олган фуқароларни иш билан таъминлаш  масалалари   Қашқадарё вилоятидаги Президент Халқ қабулхоналари ва сектор раҳбарлари томонидан жорий йилда ҳам  амалий натижалар билан давом эттирилмоқда.

Косон туманида  1-сектор раҳбари билан ташкил этилган сайёр қабулда 80 дан ортиқ  мурожаатлар қабул қилинди, 50  нафар фуқаронинг муаммоси шу ернинг ўзида ҳал этилди.  Мурожаатларнинг аксарияти  бандлик, уй жой, тиббий ёрдам, йўл қурилиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш,  кредит олиш   билан боғлиқ  масалалардир.

Косон туманидаги “Қуйбоғ” маҳалласида истиқомат қилувчи Нилуфар Йўлдошева  тадбиркорлик қилиш истаги борлигини айтиб, чорвачиликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам беришларини илтимос қилди. Унинг муаммоси тез кунларда ҳал қилиб бериладиган бўлди.

“Регзор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Наргиза Бекмуродованинг 4 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Сайёр қабулга келиб, тикувчилик қилиш нияти борлигини, аммо тикув машинаси олишга қурблари етмаётганлигини айтиб, кўмак сўради. Унга тикув машинаси совға қилинди. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун   30 миллион сўм имтиёзли кредит ҳам бериладиган бўлди. Шу куни  “Аёллар дафтари”дан ўрин олган яна 10 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди.

Фурқат Тўхтаев “Бунёдкор” маҳалласида яшайди. Мавсумий ишларда ишлаб юрган бу йигит сайёр қабулга келиб, деҳқончилик қилиш истаги борлигини билдирди ва ер сўради. Унга “Гувалак” ҳудудидан 1 гектар ер ажратиб бериладиган бўлди. Гап шундаки,  ушбу ҳудудда фойдаланилмай ётган ер майдонида интенсив  боғ ташкил этиш режалаштирилган. Айни пайтда 52 та артезиан қудуқ қазилиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сайёр қабул давомида иш сўраб мурожаат қилган, “Ёшлар дафтари”дан ўрин олган яна 9 нафар йигит-қизга 1 гектардан ер ажратилгани ҳақидаги сертификатлар топширилди.

“Дўстлик” маҳалласидан Шавкат Абдиназаров кўпнинг дардини айтиш учун сайёр қабулга ташриф буюрди. Маълум бўлишича, маҳаллада 2 500 дан  ортиқ аҳоли истиқомат қилади, 200 га яқин оила янги уй-жой қуриб, массивга кўчиб чиқишган. Ўзлари қўлбола усулда симёғочлар ўрнатиб, электр симлари ҳам тортиб олишган. Бу эса  электр таъминотида муаммоларни келтириб чиқарди. Ана шу масалалар  сайёр қабулда ўртага ташланди. Туман электр корхонаси томонидан маҳаллага яна қўшимча 160 киловатли янги трансфарматор ўрнатиб берилди. Ёғоч устунлар ўрнига темир устунлар алмаштириш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари  850 метрлик  замонавий кабел тармоғи  ҳам тортилмоқда.

“Дўстлик” маҳалласида яшовчи Маҳбуба Мўминованинг ҳам шу куни  ташвишлари анча  енгиллашди. Тақдирнинг аччиқ қисмати туфайли ён қўшнисининг  6 нафар фарзанд  бир кунда ҳам онадан, ҳам отадан ажралиб қолди. Уларни  ўз бағрига олган аёл 2 йилдан буён ўзининг 2 фарзанди билан бирга оқ ювиб, оқ тараб келмоқда. Аммо рўзғор тебратиш борасида бироз қийинчиликка учраётганлиги сабабли ёрдам сўраб сайёр қабулга келди. Шу куннинг ўзида унга 30 миллион сўм ёрдам пули берилди. Бундан ташқари, ҳомийлар томонидан болаларга кийим- кечаклар, ўқув қуроллари олиб берилди. Қарши шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий манзиллари бўйлаб саёҳат ҳам  уюштирилди.

Туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида истиқомат қилувчи Камол Жўраев  тақдир синовларига енгилмай курашиб келаётганларнинг бири. Гарчи 2-гуруҳ  ногирони бўлса-да, рўзғорини боқиш, 4 нафар фарзандини бекаму кўст қилиб вояга  етказиш учун ҳаракат қилади. Туман Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарларининг кўмаги билан  “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 30 миллион сўм кредит олиб, томорқасидаги 5 сотих ерга  иссиқхона қурди.  Бу ерга  лимон, помидор, бодринг кўчатларини  экишни  режалаштираяпти.

Косон туманидаги “Айрончи” маҳалласи туман марказидан 20 км узоқликда жойлашган. Шу вақтгача ўқувчилар 1932 йилда лой пахсадан  қурилган  мактабда таълим тарбия олиб келишган. Аввалги қабулларда маҳалла фаоллари ва ота оналар  авария ҳолатига келиб қолган мактабни таъмирлаб беришларини сўраб мурожаат қилишган эди. Бу муаммога ҳам ижобий ечим топилди. 2020 йилда 3 қаватли 300 ўринли янги мактаб қурилиши  туман ҳокимлиги томонидан инвестиция дастурига киритилди. Қисқа муддатда янги замонавий, барча шарт шароитларга эга  мактаб барпо қилинди.  Билим даргоҳи замонавий ўқув жиҳозлари билан ҳам  таъминланди.

            Ушбу маҳаллада 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Боғча ёшидаги болалар сони эса 500 нафардан ортиқ. Аммо ҳудудда бор-йўғи битта мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, у ҳам 90 йилларда қурилган, мослаштирилган бинода фаолият олиб борган. Аҳолининг халқ қабулхонасига мурожаатидан сунг, янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш маҳаллий дастурга киритилиб, 3 миллиард 400 миллион сўм эвазига 125 ўринли  замонавий  боғча қурилиб, ишга туширилди.

“Эсабой” маҳалласи туман марказидан 12 км узоқликда жойлашган. Ҳудуддаги 1997 йилда қурилган қишлоқ врачлик пункти 3 та маҳалла, 6 та қишлоқнинг 10 мингдан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатган. Йиллар ўтиб  бино  ночор аҳволга келиб қолганлиги туфайли, тиббиёт ходимлари қўшни маҳалла фуқаролар йиғини биносининг 3 та хонасида фаолият юритишга мажбур бўлишди.  Бугун инвестиция дастурига асосан  ажратилган 586 миллион сўм эвазига эски бино  қайта реконструкция қилинди. Айни  пайтда сунгги пардозлаш ишлари амалга оширилаяпти. Ушбу замонавий оилавий шифокорлик пунктида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт шароит ва қулайликлар яратилмоқда.

Бу хайрли ишлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим, мактаб таълимини тубдан яхшилаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш сингари Президент мурожаатномасидаги устувор вазифалар ижросини таъминлашга  хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×