Швейцариянинг Henley & Partners (H&P) халқаро консалтинг компанияси жаҳон паспортларининг янгиланган рейтингини тақдим этди.
Henley & Partners (H&P) халқаро консалтинг компанияси жаҳон паспортларининг янгиланган рейтингини тақдим этди.
Рўйхатда Ўзбекистон уч поғонага пасайиб, 86-ўринни эгаллади. Рейтингга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 мамлакатга визасиз киришлари ёки етиб боргандан кейин виза олишлари мумкин.
Ўзбекистон Кот-д’Ивуар ва Габон билан 86-ўринни бўлишиб олди.
Рейтингда биринчи ўринда — Япония. Япония фуқароларига 191та давлатга визасиз кириш ҳуқуқи берилган. Иккинчи ўринда Сингапур (190), учинчи ўринда Жанубий Корея ва Германия жойлашган (189).
Манба: sputniknews-uz.