0.3 C
Узбекистан
Вторник, 24 декабря, 2024

Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Халқига Мурожаатномасида 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилди.

         Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли умумий сонининг 60 % дан ортиғини 18 миллион кучли, шижоатга эга, ғайрати ичига сиғмаган ёш фуқаролар ташкил этади. Айнан мана шунинг учун, ёшлар сиёсати давлат тараққиётининг давомийлигини таъминлашга қаратилган барча стратегияларида намоён бўлади. Бугун Ўзбекистонда ёшларнинг ҳаётий мақсадларини ҳаётга татбиқ этишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилмоқда. Ёшлар муаммолари давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Охирги 2 йил давомида ёшлар масалаларига оид 50 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. 2020 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Ёшларни давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари тузилди ва унда 350 нафар аъзолар ёшлар масалаларига доир қонунчиликка таклифлар тайёрлаш, уларни муҳокама қилишда фаол иштирок этмоқда.

2021 йилда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласига эътибор берилаётганлиги ҳар бир ёшни қувонтириши шубҳасиз.

         Давлат раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратиш зарурлигига, яъни таълим ва тарбия масаласига алоҳида тўхталди.

Бу учун аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Ушбу мақсадларга эришиш ва кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган мутлақо янги ва зарур ғоя ўртага ташланди.

2021 йилда ислоҳотларнинг мантиқий ва узвий давоми сифатида ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия бериш, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни яратиш, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга устувор аҳамият қаратилади.

Хўш, 2021 йилда маориф соҳасида, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳаётида қандай муҳим ўзгаришлар рўй беради?

  • келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини
    65 фоизга етказилади ва мактабга тайёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар қамраб олинади;
  • 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан
    2 триллион сўм ажратилади;
  • ягона “электрон таълим” тизимини жорий этилади ва бошланғич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури” жорий этилади;
  • бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади;
  • ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратилади;
  • ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтиришга қаратилган узлуксиз тизим яратилади;
  • 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди;
  • педагоглар малакасини оширишда “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида ўз малакасини узлуксиз ошириб бориши йўлга қўйилади;
  • ўқитувчиларнинг ўз фанини билиши, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқилади;
  • жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлишини таъминлаш мақсадида халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ва 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги устама тўловлари учун бюджетдан 730 миллиард сўм йўналтирилади.

2021 йилги режаларимизда АҚШнинг машҳур президентларидан бири Бенжамин Франклин «Билимга инвестиция қилиш энг катта даромад келтиради” деган мазмунли сўзлари ўзининг исботини топганлигини кўришимиз мумкин.

Чиндан ҳам, бундай эътибор ва ғамхўрлик, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.

2021 йилда ҳар қандай синов ва муаммоларни енгишга тайёр туришимиз зарур. Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттиришимиз керак. Зеро, Нелсон Мандела ибораси билан айтганда “Таълим дунёни ўзгартириш учун фойдаланишингиз мумкин бўлган энг кучли қуролдир”.

Хуршид Ботиров,Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси, Ёшлар парламенти аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×