“Трастбанк» хусусий акциядорлик банки яна бир улкан келишувни имзолади
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки узоқ йиллар давомида хорижий банклар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уларни мустаҳкамлаш бўйича фаол ишларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, йил якунида мазкур соҳада эришилган яна бир ютуқ – “Трастбанк” ва Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки ўртасида 30 млн. Евро миқдорида Бош кредит келишувининг имзоланиши бўлди.
Австриянинг энг йирик банкларидан бири ва банк хизматларининг фаол халқаро пойдевори саналган Raiffeisen Bank International AG банки “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг муҳим стратегик шерикларидан бири ҳисобланади. Банклар корреспондентлик алоқалари, савдо-молия ва ғазначилик каби соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.
Томонлар ўртасида имзоланган янги келишув банклараро мулоқотни кенгайтириш билан бирга, Европа мамлакатларининг миллий экспорт кредит агентликлари иштирокида узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ҳам имкон беради.
Бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки юқори молиявий кўрсаткичларга эга бўлган Ўзбекистондаги етакчи хусусий банклардан бири ҳисобланади.
Ҳайрулла Қосимов