9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Расмий: Тошкент Суриядаги лагердан ўзбекистонликларнинг озод қилинишини келишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ва курдларнинг Сурия демократик кучлари (СДК) ИШИД сафида жанг қилган Ўзбекистон фуқароларининг асирга олинган оила аъзоларини озод қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Красная Весна” агентлиги Суриядаги манбасига асосланиб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон вакиллари ва СДК вақтинча кўчирилган шахслар сақланувчи “Ал-Хаул” лагеридаги 100 нафар атрофидаги ўзбекистонлик аёллар ва болаларни озод қилишга келишган. Улар озод қилингач, Ўзбекистонга олиб кетилади.

Қайд этилишича, бир ҳафта аввал тиббий воситалар етишмовчилиги натижасида “Ал-Хаул”да Ўзбекистон фуқароси бўлган бола вафот этган.

“Ал-Хаул” – Суриядаги вақтинча кўчирилган одамлар сақланадиган энг катта лагер ҳисобланади. Лагер СДК томонидан назорат қилинади ва унда 67 мингга яқин қочоқ, ИШИД асирлари ва уларнинг оила аъзолари сақланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 декабрь куни “Меҳр-3” инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан 98 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×