“Россия олий таълим ташкилотларида таҳсил олиши учун истиқболли чет эл талабаларини жалб этиш ва юритиш мақсадида рақамли таълим муҳитини шакллантириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида, “Россотрудничество” ташкилотининг буюртмаси бўйича, «Экспертиза. Аналитика. Сопровождение» масъулияти чекланган жамияти томонидан хорижий абитуриентлар (ўқувчилар ва мактаб битирувчилари) учун онлайн-машғулотлар (практикумлар) ўтказилди:
2020 йилнинг 11-14 декабрь кунлари етакчи IT-компаниялардан таклиф қилинган экспертлар иштирокида ўқувчилар учун IT-ечимларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш кўникмаларини ривожлантириш йўналиши бўйича лойиҳа гуруҳларида маҳорат дарслари (таълим) ўтказилди, тўлдирилган реал воқелик иловасини яратиш, 3D-моделларни лойиҳалаштириш, мобил роботни дастурлаштириш ва бошқа истиқболли IT-йўналишлар бўйича ўқитиш ишлари бажарилди.
Таълим мақсади рақамли таълим муҳити билан ишлаш ва рақамли иқтисодиётда катта талабга эга бўлган IT-мутахассисликлари бўйича таълим олишдан манфаатдор бўлган абитуриентларга касбий йўналиш беришда ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Маҳорат дарсларида 102 та мактаб ўқувчиси қатнашди.
Ўқувчиларга қуйидаги мавзулар бўйича курсларни ўрганиш таклиф этилди: 3D-моделлаштириш, Компьютер ва муҳандислик графикаси, График дизайн, Виртуал ва тўлдирилган реал воқеликни ишлаб чиқиш, Реверсив инжиниринг, Мультимедиа технологиялари, С# дастурлаштириш, Электроника ва робот техникаси асослари.