7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Самарқандда алимент тўламаган 427 нафар шахс маъмурий, 26 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 июндаги фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги коммунал соҳа ва маиший чиқиндилар йўналиши тугатилган эди. Шундан сўнг бюро зиммасида асосий вазифа сифатида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш функцияси қолган эди.  Хўш, ушбу йўналишда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Алишер Зокиров вилоят матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида батафсил сўз юритди.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида жами 272 мингтага яқин ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий суммаси 2,2 трлн сўмни ташкил қилган.

“Асосий эътибор давлат манфаатларини кўзлаб чиқарилган мажбурий ундирув билан боғлиқ қарорлар ижросини таъминлашга, давлатга етказилган зарарларни, шу жумладан солиқ қарздорлигини, давлат божи, маъмурий ва жиноий жарималарни ундириш, жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар ундирувларини таъминлаш йўналишига қаратиб келинмоқда”, – деди жумладан А.Зокиров.

Бюро томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш билан боғлиқ 9 мингтадан ортиқроқ ижро ҳужжати юзасидан 213 млрд сўм ундирилди, солиқ қарздорлигини қоплаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг 42,3 млрд сўмлик 489 турдаги мол-мулклари хатланиб, шундан 39,4 млрд сўмлик 462 та мол-мулк реализация қилиш учун савдо ташкилотларига чиқарилди.

Бошқарма бошлиғи маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда ноқонуний эгаллаб олинган қишлоқ хўжалиги заҳираси ер майдонларини қайтариш ва уларда ўзбошимчалик билан ноқонуний қуриб олинган уй-жой ва бошқа қурилмаларни буздириш борасида амалга оширилаётган ишлар устида ҳам тўхталди. Унинг сўзларига қараганда, ушбу даврда вилоятда 603 та ноқонуний қурилмалар бузилиб, қарийб 1000 га ер майдони давлат эгалигига қайтарилган.

Бюро фаолиятида алимент ундириш билан боғлиқ ҳолат салмоқли ўрин эгаллайди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят бошқармаси тизимига келиб тушган жами 17 мингтадан ортиқроқ мурожаатнинг 63,7 фоизини алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил қилган.

А.Зокировнинг уқтиришича, Бюронинг вилоят бошқармаси органлари томонидан бу турдаги мурожаатларни синчковлик билан ҳар томонлама, холисона кўриб чиқиш ва имкон даражасида ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Натижада алимент ундирувлари билан боғлиқ 10882 та мурожаатнинг 5870 таси қаноатлантирилиб, алимент олувчиларга қарздорлардан жами 14,4 млрд сўм ундириб берилган. Шу билан бирга, сурункали равишда алимент тўловларидан бўйин товлаб келган 427 нафар шахс маъмурий, 26 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.

“Ишимизда маълум ютуқлар билан камчиликлар ҳам мавжуд. Уларни бартараф этишда, Бюро фаолиятини тартибга солиш ва самарадорлигини ошириш учун давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 24 ноябрда имзоланган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармон муҳим аҳамиятга эга”, – деди А.Зокиров.

Фармонга биноан Мажбурий ижро бюроси фаолиятида қуйидаги ўзгаришлар юз беради:

— суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилади. Республика Кенгаш раиси Бош прокурор, жойларда эса ҳокимлар ҳисобланади. Кенгашлар жойлардаги мажбурий ижро ҳаракатларида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўради;

— мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларнинг сабаб ва омилларини аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бундай жараёнларга халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кенг жалб этилади;

— 2021 йил 1 январдан бошлаб Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб боради.

— эндиликда жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади ва белгиланган миқдорда «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларга пропорционал тартибда йўналтирилади. 

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×