Ҳозирда Чорбакр мажмуасида улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа-2000 йилнинг август ойида тўла таъмирланиб, зиёратчилар ихтиёрига топширилган эди.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда архитектура ва лойиҳалаш институти мутасадди ходимлари билан биргаликда Бухоро тумани Сyмитан қишлоғида жойлашган Чор-Бакр мажмуасини туристик комплекс сифатида ривожлантиришга доир учрашуви бўлиб ўтди.

Бунга кўра, Чор-Бакр мажмуасини таъмирлаш, янги туризм маршрутлари ва туристик хизмат турларини яратишга доир масалалар кўриб чиқилди.


Мажмуа қошида “Туристик марказ” ташкил этиш лойиҳасига:
- Сумитан қишлоғининг 10-15 нафар ташаббускор тадбиркорлари томонидан мажмуа атрофида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш;
-“Туристик марказ”да янги туристик хизмат турларини яратиш, хусусан, миллий ҳунармандчилик устахоналари, замонавий туризм ахборот хизматларини кўрсатувчи “Туризм ахборот маркази», халқ амалий санъати намойишини ўтказиш мақсадида “Арт-галерея” ва “Чор-Бакр” мажмуаси ҳақида маълумот берувчи музей ташкил қилиш;
-Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш шахобчаси, сувенир дўконлари ва китоб расталарини ташкил этиш;
Қолаверса, Чор-Бакр мажмуаси қошида 10 дан ортиқ янги туристик хизматларни яратиш каби режалар киритилган.

