30.2 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

Конгода қамоқхонага жангарилар ҳужум қилганидан сўнг 900га яқин маҳкум қочиб кетди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Конго Демократик Республикаси Бени шаҳридаги қамоқхонага қилинган ҳужумдан кейин тахминан 900 нафар маҳкум қочиб кетган. The New York Times нашрининг ёзишича, қамоқхонага ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари ҳужум қилган.

Маълум бўлишича, жангарилар атрофида ҳарбий лагер бўлган Кангбайи марказий қамоқхонасига ҳужум қилган. Шаҳар мэри Модесте Бакванамаханинг сўзларига кўра, жиноятчилар қамоқхона эшигини махсус мослама ёрдамида очишган.

Натижада, мингга яқин маҳкумдан бор-йўғи 100 киши атрофида одам қолган. Ҳозирча бирорта террорчилик ташкилоти ушбу воқеа юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмади. Лекин шаҳар мэри ҳужумни ИШИДга бўйсунувчи гуруҳлардан бири амалга оширган деб ҳисобламоқда.

2014 йилда ҳам жангарилар Конго шарқидаги бошқа қамоқхонага ҳужум қилишган эди. Ўшанда 370 нафар маҳкум қочиб кетган.

Манба: kun.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Регина Мария Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади

Регина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.  Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио...

Больше похожих статей

×