Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги журналистлар учун медиа-тур ташкил этилди. Ушбу медиа-тур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига асосан Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ҳудудларда 6та йўналиш бўйича олиб борилган фаолият натижаларини ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда.
Сентябрь ойида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан Самарқанд вилоятидаги 6259 та саноат объектларининг жорий ҳолати ўрганилганлики журналистларга кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги
ПФ-4931-сон Фармонига асосан ташкил этилган. Эркин иқтисодий зона майдони жами 918 гектарни ташкил қилади.
Айни дамда ОАВ ходимлари ва бир канча иштирокчи ташкилочилар томонидан тадбир давом этмокда. Медиа-тур давомида инвесторлар ва махаллий ишлаб чикарувчилар камчлик ва ютуклари юзасидан ОАВ ходимлари билан фикр алмашмоқдалар.
Ушбу медиа-тур ҳақидаги тўлиқ тафсилотлар билан 21 октябрь куни саҳифамиз орқали танишишингиз мумкин.