3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Россия Истанбулда одам ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонлик фуқарони Туркияга топширди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия 2016 йилда Истанбулда содир этилган қотилликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини Туркияга топширди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маҳкама хабарида айтилишича, қотиллик содир этилгандан кейин ўзбекистонлик шахс изсиз ғойиб бўлган ва қидирувга берилган. 

«Россия Федерацияси ҳудудида унинг жойлашган жойи аниқланганлиги муносабати билан Туркия Республикаси Бош прокуратураси айбланувчини экстрадиция қилиш тўғрисида Россия Федерацияси Бош прокуратурасига сўров юборди. Сўров қондирилди», — дейилади Россия Бош прокуратураси маълумотида.

Қайд этилишича, ушбу фуқарони топшириш масаласи эпидемиологик вазият туфайли мураккаблашган.

«Туркия кучишлатар тузилмалари ходимлари ҳамроҳлигида ва барча хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда, айбланувчи Туркияга етказилди», — дейилади маҳкама хабарида. 

Манба: kun.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×