10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Қуйи Чотқол ГЭС.. халқ фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳонда кенг тарқалган коронавирус пандемияси шароитида мамлакатимизда қатъий карантин чора-тадбирлари жорий этилди. Фуқароларимиздан ўз саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун хонадонларида қолишлари талаб этилди ҳамда карантинга риоя қилиш қатъий этиб белгиланди.

Ана шундай мураккаб ва таҳликали шароитга қарамасдан, давлат ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида зарурий соҳа вакиллари белгиланган карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Бу борада, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳам машаққатли ва шарафли фаолиятни амалга оширмоқда.

Қуйи Чотқол ГЭС.. халқ фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим корхона ва ташкилотлари томонидан коронавирус пандемияси шароитида, белгиланган карантин чора-тадбирлари, ўрнатилган қоидаларга тўла риоя қилинган ҳолда, халқимизнинг кундалик эҳтиёжи учун энг зарур бўлган электр энергияси узлуксиз равишда ишлаб чиқарилмоқда. Инвестициявий лойиҳалар асосида янгидан-янги гидротехник иншоотлар, гидроэлектростанциялар барпо этилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги “Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсининг белгиланган ҳудудида қурилиш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, барпо этилаётган ушбу ГЭС лойиҳасида ҳар бирининг қуввати 19 МВт бўлган 4 та гидроагрегатни ўрнатиш мўлжалланган. Гидротехник иншоотнинг ўрнатилган қуввати 76 МВт бўлиб, йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 282 млн. киловатт-соатга тенг.

Қуйи Чотқол ГЭС.. халқ фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик

Инвестициявий лойиҳа доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Россиянинг “Силовые машины” ОАЖ билан амалий ҳамкорлик қилмоқда. “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган “4-сон қурилиш дирекцияси” МЧЖ мазкур инвестиция лойиҳасининг буюртмачиси ва ижро этувчи ташкилоти бўлиб, лойиҳавий ечимларни иншоотларнинг ишончлилик ва хавфсиз эксплуатация қилинишига доир талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўғри танлаш ва қўллаш, инвестиция лойиҳаси бўйича ускуналар, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни кузатиш ҳамда техник назорат ва қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.

Қайд этиш жоизки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан қурилиш ишлари тўлиқ назоратга олинган. Хусусан, ишчи гуруҳга қурилиш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш, ишнинг сифатини доимий назорат қилиш, ишчи-ходимларга зарурий ва қулай меҳнат шарт-шароитларини яратиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.

Бугунги кунда ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан, белгиланган иш режаси жадвали асосида Қуйи Чотқол ГЭС объектида қурилиш ишлари тизим ташкилоти ҳисобланган “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ томонидан жадаллик билан олиб борилмоқда. Қурилиш ишларига барча зарурий техника воситалари ҳамда транспортлари жалб этилган. ГЭС объектига олиб борувчи ҳамда қурилиш ишлари учун муҳим бўлган автотранспорт йўллари барпо этилди. ГЭС фаолияти учун зарурий ҳисобланган ОРУ майдонининг ер ишлари тугалланиб, тайёр ҳолга келтирилди. Қурилиш учун муҳим ҳисобланган бетон заводи бунёд этилди. Шунингдек, ГЭС қурилиш объектида сувни олиб ўтишга мўлжалланган туннель қурилиши юқори суръатларда давом эттирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – ГЭС тўғони қурилиши ишларини бошлаш, келгуси эксплуатация жараёнларида ҳам туннель орқали сувнинг йўналишини вақтинча бошқа томондан йўналтириб туришга зарурий шароитни яратишдир.

Қуйи Чотқол ГЭС.. халқ фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик

Ҳозирда, бир вақтнинг ўзида туннелнинг икки томонидан ҳам қурилиш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тўғондан бир неча юз метр қуйида кўприк қурилиши амалга оширилмоқда. Қурилиш лойиҳасида кўприкнинг узунлиги – 63 м; эни – 10 м; умумий юк кўтариш оғирлиги – 100 тоннани ташкил қилади. ГЭСнинг асосий асбоб-ускуналари норматив муддатларга кўра 40 йилгача юқори суръатларда хизмат қилиши мумкин, амалда эса улар 80 йилгача ҳам ишлайди.

Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши ва ишга туширилишига сарфланган харажатлар инвестицион даврни ҳисобга олмаганда, 6 йил 2 ойда қопланиши кутилмоқда. Режага биноан, 2024 йил декабрь ойида Қуйи Чотқол ГЭСни ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Мазкур кенг кўламли ишлар замирида улуғвор мақсад – халқимизни рози қилиш, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли фаровонлигига фидокорона хизмат қилиш туради.

Қуйи Чотқол ГЭС.. халқ фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик

Шу билан бирга, бугунги мураккаб ва таҳликали вазиятда, қатъий карантин шароитида оиласи, фарзандлари даврасида ўз хонадонида ўтирган, давлат ва жамият тақдирига бефарқ бўлмаган, коронавирус пандемиясига қарши курашни ўзининг юксак фуқаролик бурчи деб билиб, белгиланган карантин чораларига қатъий тартибда амал қилаётган ҳамюртларимиз учун барқарор ва узлуксиз электр энергиясини ишлаб чиқариш гидроэнергетика соҳаси жонкуярларининг устувор мақсадидир.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ
ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×