- Advertisement -
Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари фуқаролари томонидан ташкил этилган иккита ноқонуний колл-марказни аниқлади. Тергов маълумотларига кўра, схема иштирокчилари онлайн платформалар ва зарарли ҳаволалар орқали Европа ҳамда Шарқий Осиё аҳолисини алдаган.
Тинтувлар давомида қуйидагилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди:
- 18,5 минг доллар ва 116,5 млн сўм;
- 569 та телефон ва 72 та компьютер ҳамда ноутбук;
- мингдан ортиқ хорижий SIM-карта.
Бундан ташқари, 64 895 USDT миқдоридаги криптовалюта билан боғлиқ ноқонуний операциялар аниқланган.
Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


