Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан тақдим этилган ўзбек айвонлари учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди.

Дональд Трампнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Ўзбекистон элчиси Фурқат Сиддиқов ва АҚШ ички ишлар вазири Дуглас Бергум иштирокида бўлиб ўтган очилиш маросими вақтида «Marine One» вертолётида ушбу ҳудуд узра парвоз қилиш у учун катта шараф бўлган. У айвонларни ҳайратланарли даражада гўзал деб атади.

Трамп қайд этишича, ўзбек моҳир ҳунармандлари бир неча ой давомида Ўзбекистондаги оилаларидан узоқда, мураккаб об-ҳаво шароитида 200 йиллик тоғ ёнғоғи ёғочидан ушбу айвонларни юксак маҳорат билан бунёд этганлар.

АҚШ раҳбари мазкур туҳфани шахсий мулк сифатида сақлаш ўрнига кенг жамоатчиликка тақдим этишга қарор қилганини маълум қилди. Айвонлар Вашингтонда, Tidal Basin сув ҳавзаси бўйида, Томас Жефферсон ва Жорж Вашингтон ёдгорликлари манзараси очиладиган жойда ўрнатилган.

Таъкидланишича, бир йилдан сўнг Миллий қаҳрамонлар боғи очилгач, ушбу айвонлар турмуш қуриш таклифларини билдириш, дипломатик қабуллар ўтказиш, сакура гуллари фестивали давомида фотосессиялар ташкил этиш ҳамда Tidal Basin ҳудудига кундалик ташрифлар учун шаҳарнинг энг машҳур масканларидан бирига айланади.

Шунингдек, Трамп ўзбек ҳунармандлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва АҚШ Миллий боғлар хизматига ҳам миннатдорлик билдириб, Вашингтонни янада гўзал шаҳарга айлантириш ишлари давом этаётганини қўшимча қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бухоро марказий деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол бузилгани ва фавқулодда вазиятлар хавфи юқорилиги сабабли бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди....

Больше похожих статей