Сергели туманида ҳавони ифлослантирган манба аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтнинг Жанубий вокзал атрофида кузатилган тутун ва ҳаво ифлосланиши ҳолати юзасидан аҳоли мурожаати ўз ечимини топди. Сергели тумани Экополицияси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ўрганишлар натижасида чиқинди ёқилаётган ҳудуд аниқланиб, қонунбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, хусусан, Жанубий вокзал яқинида атмосфера ҳавоси кучли ифлосланаётгани акс этган видеомурожаат тарқалган эди. Мазкур ҳолат масъул идоралар эътиборидан четда қолмади ва дарҳол назоратга олинди.

Сергели тумани Экополицияси ходимлари томонидан ҳудудда ўтказилган рейд ва текширув ишлари давомида атмосферага зарарли тутун чиқарилишига сабаб бўлган манба — чиқиндилар ноқонуний равишда ёқилаётган жой фош этилди.

Вазиятни ўрганиш натижаларига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома тузилди. Аҳоли мурожаатига тезкор муносабат билдириб, вазиятни аниқ натижагача олиб борган Экополиция ҳамда Тошкент шаҳар Экология бош бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оҳангарон туманидаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

24 ноябрь куни соат тахминан 18:00 да А-373 «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўлининг «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида Cobalt ҳайдовчиси рул...

Больше похожих статей