- Advertisement -
24 ноябрь куни соат тахминан 18:00 да А-373 «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўлининг «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида Cobalt ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.


