- Advertisement -
Пойтахтда шамол кучайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги дарахтлар қулаши, электр симлари узилиши ва ҳавода чанг тўпланиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Ҳокимлик аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя қилишни сўради:
- автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
- кўчада бўлишни чеклаш, айниқса аллергияси бор шахсларга;
- шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш.
Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш мумкин: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.


