Кредит асосида ўқидинг — даромадингга қараб тўлайсан: Ўзбекистон таълимни молиялаштиришнинг қайси моделини ўрганмоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошчилигидаги делегация Лондон шаҳрига хизмат сафари билан борди. Унинг таркибига вазирлик ва идоралар, шунингдек, тижорат банклари вакиллари кирди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Ташрифдан асосий мақсад таълимни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, таълим кредитларини ажратиш ва қайтаришнинг замонавий механизмларини ўрганиш, шунингдек, Буюк Британиянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашувларда таълимни молиялаштиришнинг замонавий моделлари, таълим кредитлари бозорини ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва аҳолининг турли қатламлари учун таълим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Буюк Британияда қўлланиладиган Income-Contingent Loans — даромадга қараб қайтариладиган таълим кредитлари механизмига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тизимда кредитни қайтариш битирувчининг меҳнат фаолияти ва даромад даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундай ёндашув кредит тўловларини битирувчиларнинг молиявий имкониятларига мослаштириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва таълим кредитлаш тизимининг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, иштирокчилар солиқ органлари, иш берувчилар, таълим муассасалари ва молиявий ташкилотлар ўртасида ахборот алмашиш, кредитларни қайтариш жараёнини самарали бошқариш ва молиявий хатарларни камайтириш механизмларини ўрганди.

Учрашувларда таълим кредитлари ва давлат грантлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, давлат бюджетига тушадиган молиявий юкни мақбуллаштириш, шунингдек, хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун таълим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлашни молиявий рағбатлантириш, олий ва профессионал таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш, шунингдек, талабаларнинг бандлиги, даромадлари ва кредит мажбуриятлари ҳақидаги маълумотлар базаларини интеграция қилиш бўйича тажриба алмашилди.

Хизмат сафари Ўзбекистонда Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган EduImkon дастури доирасидаги ислоҳотлар билан бевосита боғлиқ.

Дастур таълим кредитлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, кредитларни ажратиш ва қайтариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, Таълим кредитлари жамғармасининг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Халқаро дзюдо федерацияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида мамлакатда дзюдони янада ривожлантириш...

Больше похожих статей