- Advertisement -
16 ноябрь куни жаҳон бозорида олтин нархи 1 фоизга арзонлашиб, бир трой унцияси 3 840,52 долларга тушди. Савдолар давомида нарх 2025 йил октябридан буён энг паст даражани қайд этди.
Пасайишга АҚШ долларининг мустаҳкамланиши, давлат облигациялари даромадлилигининг ошиши ва Федерал резерв тизими декабрда фоиз ставкасини кўтаришига оид кутилмалар таъсир қилмоқда.
Юқори фоиз ставкалари фоизли даромад келтирмайдиган олтиннинг инвесторлар учун жозибадорлигини камайтиради.


