Тошкент кўчаларидаги «цирк»: Қоидани бузган курьерлар жавобгарликка тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтнинг марказий кўчаларидан бирида ҳаракат хавфсизлиги талабларини писанд қилмай, хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган бир гуруҳ курьерлар жамоатчилик эътиборига тушди. Ички ишлар органлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида барча қоидабузарларнинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида курьерлик фаолияти билан шуғулланувчи бир неча мототранспорт ҳайдовчиларининг Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўлдаги бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган ушбу ҳолат гувоҳлар томонидан «цирк томошаси»га қиёсланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада инцидентнинг барча иштирокчилари шахси тўлиқ аниқланди ва уларнинг ҳар бирига нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жанубий Кореяда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда бўлиб турган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган. Улар Суриядаги...

Больше похожих статей