Ўзбекистонда 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилди: жиноят ишлари қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ва Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида жиддий қонунбузарликлар фош этилди.

Ўтказилган текширувлар натижасида республика бўйлаб 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди. Хусусан:

  • Андижон вилоятида: Милоддан аввалги XII–VII асрларга оид «Далварзин» археология ёдгорлиги ҳудудида мевали боғ, экин майдонлари ҳамда бетон ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этилиб, ёдгорликка ўта йирик миқдорда зарар етказилган.
  • Самарқанд вилоятида: «Таллигулонтепа» археология ёдгорлигининг 195 куб метр ҳажмдаги қисми оғир техника ёрдамида йўқ қилиб юборилган.
  • Шаҳрисабз шаҳрида: Масъулларнинг лоқайдлиги оқибатида «Сарыктепа» ёдгорлигининг муҳофаза қилинадиган ҳудудида ўзбошимчалик билан учта турар жой биноси қуриб битказилган.

Бундан ташқари, республика бўйлаб яна 48 та ёдгорликнинг қўриқланадиган зоналарида турар жойлар ва ҳатто ҳожатхоналар ноқонуний равишда қурилгани аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 8 та жиноят иши қўзғатилиб, 68 та тақдимнома киритилди. Шунингдек, вазифасига совуққонлик билан қараган 20 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш мақсадида қарийб 300 та махсус охранный (муҳофаза) белгиларини ўрнатиш таъминланди.

Бош прокуратура эслатиб ўтишича, археология ёдгорликларига зарар етказиш оғир жиноят ҳисобланиб, бундай қилмишлар учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Меҳнат кодексида янги нормалар: камситиш ва шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди

Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...

Больше похожих статей