Таиланднинг Minor Hotels компанияси Тошкентда меҳмонхона очади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда NH Hotels & Resorts халқаро меҳмонхона тармоғига тегишли меҳмонхона фаолият бошлайди. Minor Hotels компанияси NH Tashkent меҳмонхонасини очиш бўйича франчайзинг шартномасини имзолади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Санжар Таджиевнинг таъкидлашича, халқаро меҳмонхона брендлари билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг жаҳон туризм бозоридаги танилишини ошириш билан бирга, йирик бронлаш платформалари, корпоратив мижозлар тармоқлари ва халқаро савдо каналларига чиқиш имкониятларини кенгайтиради.

Унинг қайд этишича, бу бизнес ва тадбирлар туризмини ривожлантириш, харид қобилияти юқори бўлган хорижий сайёҳларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда туристик хизматлар экспортини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

NH Tashkent меҳмонхонасини 2027 йил бошида очиш режалаштирилган. Унда стандарт хоналар, Junior Suite ва Deluxe тоифаларидаги жами 151 та хона бўлади.

Меҳмонлар учун миллий ва халқаро таомлар таклиф этиладиган ресторан ҳамда замонавий спорт зали ташкил этилади. Шунингдек, халқаро конференциялар, ишбилармонлик учрашувлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун конференц-зал жиҳозланади.

Янги меҳмонхонанинг очилиши Тошкентда халқаро даражадаги меҳмонхона хизматлари таклифини кенгайтириш, ишбилармонлик сафарлари ва MICE-туризм инфратузилмасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ҳозирда Ўзбекистон меҳмонхона бозорида 32 та халқаро бренд фаолият юритмоқда. Ушбу брендлар остида ишлаётган меҳмонхоналар сони 52 тага етган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентнинг электр таъминотида 500 кВли «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди

7 ноябрь куни Ўзбекистон энергетика тизимидаги йирик инфратузилмавий лойиҳалардан бири янги 500 кВли «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Мамлакатимиздаги энг йирик...

Больше похожих статей