Таиланд

Таиланднинг Minor Hotels компанияси Тошкентда меҳмонхона очади

Тошкентда NH Hotels & Resorts халқаро меҳмонхона тармоғига тегишли меҳмонхона фаолият бошлайди. Minor Hotels компанияси NH Tashkent меҳмонхонасини очиш бўйича франчайзинг шартномасини имзолади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Санжар Таджиевнинг таъкидлашича, халқаро меҳмонхона...

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган. Ушбу масала бўйича якуний қарор Жорий йилнинг 9 ноябрь...

Таиланд ва Ўзбекистон визаларни бекор қилиш бўйича келишув тайёрлашга келишиб олди

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Томонлар тегишли ҳужжат лойиҳасини келишиб олган, бироқ келишув ҳали имзоланмаган. Ҳужжат кучга киргунига қадар Таиландга сафар қилишда амалдаги кириш қоидалари сақланиб қолади. Келишувни имзолаш муддати ва визасиз сафарлар шартлари ҳозирча эълон қилинмаган.

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун яна визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Туризм ва спорт вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 15 кунгача визасиз киришга рухсат бериш таклифини илгари сурди. Ушбу таклиф 9 ноябрь куни Таиланднинг Виза сиёсати бўйича қўмитаси кўриб чиқиши учун киритилади.

Таиланд 30 долларлик чиқиш солиғини жорий этишни кечиктирди

Таиланд ҳукумати мамлакатдан чиқиб кетаётган сайёҳлардан киши бошига 30 доллар миқдорида йиғим ундириш режасини кейинга қолдиришга қарор қилди. Ушбу қарор туризм соҳасидаги ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва саёҳатчилар учун қўшимча молиявий тўсиқлар яратмаслик мақсадида қабул қилинди. Мамлакат Молия вазирлигининг таъкидлашича,...

Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказиладиган «APMC 2026» Осиё-Тинч океани автоспорт чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистоннинг 13 нафар спортчидан иборат терма жамоаси 2026 йилнинг 23–25 октябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳридаги «Bira Circuit» автодромида бўлиб ўтадиган «Asia-Pacific Motorsport Championship» (APMC) мусобақасида иштирок этади. Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) шафелигида ва Таиланд Қироллик автомобиль ассоциацияси (RAAT) ташкилотчилигида...

Таиландда кучли ёғингарчиликлар сабабли Бангкокнинг барча туманларини сув босди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бир неча кундан буён давом этаётган кучли жала сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Айрим ҳудудларда бир суткада 210 мм гача ёғингарчилик қайд этилиб, шаҳарнинг барча 50 та тумани сув остида қолди. Кўчалар дарёга айланиб, автомобиллар...

Таиландда таътил бекор бўладими: Ўзбекистон фуқаролари энди мамлакатга визасиз кира олмайди

Ўзбекистон фуқароларининг Таиландга визасиз киришига рухсат берган тартиб ўзгармоқда. Таиланд ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қарорни расман тасдиқлади. Янги тартиб аввал амал қилган мамлакатда 60 кунгача визасиз бўлиш имкониятини бекор қилади. 2026 йил 26 августда имзоланган қарор 15 сентябрдан...

Ўзбекистон терма жамоаси сувга сакраш бўйича Осиё чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида турли ёш тоифалари ўртасида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки медалларини сувга сакраш бўйича спортчилар қўлга киритди. 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар синхрон сакраш дастурида иккита...

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландга визасиз кира олмайди

Таиланд ҳукумати томонидан 19 май куни қабул қилинган визавий тартибга оид қарор ҳозирча расман эълон қилинмагани сабабли мазкур масала юзасидан турли талқинлар ва тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Маълум қилинишича, Таиланд туризм ва спорт вазири томонидан берилган ахборотга кўра, 93 та давлат учун...

Последние новости

ЕИ ва АҚШга экспортни енгиллаштириш учун Bureau Veritas билан келишувлар имзоланди

Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорлари талабларига мослаштириш, экспортдаги техник тўсиқларни камайтириш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Шу мақсадда Стандартлар...