Янгийўл аҳолиси дарахтларнинг шафқатсизларча кесилиши ва формовка қилинишидан норозликларини билдирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Янгийўл шаҳрининг «Қовунчи тепа» маҳалласи суриштирувлари ва аҳоли мурожаатига кўра, ҳудудда дарахт шохларини шафқатсизларча кесиш ҳамда уларга жиддий шикаст етказиш ҳолатлари давом этмоқда.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ишчилар нафақат қуриган, балки яшнаб турган яшил шохларни ҳам кесиб, синдирмоқда. Ишчилар бу ҳаракатларни шаҳар ҳокимининг топшириғи билан амалга ошираётганини таъкидлашган. Аҳолининг маълум қилишича, маҳалладан аллақачон икки вагонга яқин кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилган.

Бундан ташқари, Янгийўл шаҳрининг бошқа бир ҳудудида уч туп баланд ва кўкамтир қарағай дарахтлари тўлиқ чопиб ташланган. Гувоҳларнинг айтишича, кесилган қарағайлар ҳалигача қаровсиз ҳолда жойида ётибди.

Шаҳар аҳолиси юз бераётган ваҳшийликдан чуқур норозилик билдириб, тегишли масъул ташкилот ва мутасадди идоралардан ушбу ноқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо беришларини ҳамда дарахтларни пайҳон қилишни зудлик билан тўхтатишни сўрамоқда. Фуқаролар бу бўйича маҳалла гуруҳларига бир неча бор мурожаат қилишгани, аммо ҳозирча ҳеч қандай амалий натижа бўлмаётганини маълум қилишган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Астанада «Ақаба жараёни» доирасидаги мулоқотлар ва икки томонлама учрашувлар самарали ўтди

Остона (Астана) шаҳрида «Ақаба жараёни» доирасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг учрашуви конструктив ва амалий руҳда ўтди. «Chatham House»...

Больше похожих статей