- Advertisement -
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан иш берувчилардан ўз вақтида иш ҳақини ололмаган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди.
Жорий йилнинг октябрь ойида Россия судлари томонидан мазкур 8 та иш бўйича фуқароларимиз фойдасига жами 1 519 786 рубль маблағ ундириш тўғрисида ижобий қарорлар қабул қилинди. Ушбу маблағ таркибига тўланмай қолган иш ҳақи қарздорлиги, тўлов кечиктирилгани учун белгиланган компенсация ҳамда маънавий зарар тўловлари киритилган.


