Ўзбекистон ва Германия давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Германия билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида давлат активларини бошқариш ва давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича немис тажрибасини ўрганмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ишчи ташрифи доирасида Германия Федерал молия вазирлиги ва Indecon Consulting консалтинг компанияси вакиллари билан семинар ҳамда ишчи учрашув бўлиб ўтди. Тадбир Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) майдонида ташкил этилди.

Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистон давлат корхоналарини 2026–2030 йилларда ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегияси лойиҳасига қаратилди.

Indecon Consulting бошқарув директори Маттиас Нем давлат корхоналарини таркибий ислоҳ қилиш, трансформация жараёнлари ва давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича Германия тажрибасини тақдим этди.

Музокаралар давомида иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат активлари портфелини мақбуллаштириш ва хусусий капитални жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш механизмлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, давлатнинг мулкдор сифатидаги вазифаларини корхоналарни бошқариш органлари фаолиятидан ажратиш, кузатув кенгашлари ролини ошириш ҳамда G20 ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) халқаро стандартларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегацияси Германияда федерал ва муниципал мулкни бошқариш, давлат активларини сақлаб қолишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек, уларни ривожлантириш ёки хусусийлаштириш истиқболларини белгилаш бўйича ёндашувлар билан ҳам танишди.

Германиялик ҳамкорлар билан ҳамкорлик Ўзбекистон давлат корхоналарининг операцион ва молиявий самарадорлигини ошириш, активларни бошқаришнинг замонавий тизимини шакллантириш ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Учрашув Ўзбекистон ва Германия ўртасида GIZ лойиҳаси доирасида давлат улушини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликнинг давоми бўлди. Германия Федерал молия вазирлиги топшириғи билан амалга оширилаётган лойиҳа корпоратив бошқарув, реструктуризация, хусусийлаштириш, компаниялар фаолиятини баҳолаш ва кўчмас мулкни бошқариш соҳаларида халқаро тажриба алмашишни назарда тутади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Волонтёрлик умуммиллий ҳаракатга айлантирилади: Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилиб, кўнгиллилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил...

Больше похожих статей