Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 900 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзэнергоинспекциянинг ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган давридаги назорат натижалари тақдим этилди.

Маълум қилинишича, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ 3 060 та ҳолат аниқланган.

Хусусан, 144,3 миллион куб метр табиий газ ва 243,1 миллион кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига 900,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Шунингдек, 330 та ҳолатда 7 828,3 тонна сифатсиз нефт маҳсулотининг сотувга чиқарилишига йўл қўйилмаган. Хавфсизлик талаблари бузилгани сабабли электр энергетикаси корхоналарида 168 та бригаданинг иши тўхтатилиб, 121 нафар масъул ходимга интизомий жазо қўлланилган.

283 та тадбиркорга ортиқча ҳисобланган тўловлар ҳам тузатилган. Электр энергияси учун 5 миллиард 321 миллион сўм, табиий газ учун эса 19 миллиард 84 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус...

Больше похожих статей