Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши йўлида 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва такомиллаштирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнининг жорий ҳолати ва галдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳ раиси, элчи Сунг-Ё Чой, ЖСТ Котибиятининг Аъзолик бўлинмаси директори Майка Ошикава ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, 2026 йилда Ишчи гуруҳнинг 12- ва 13-йиғилишлари ўтказилиб, аъзо давлатларнинг 400 дан ортиқ саволларига жавоблар ва 30 дан зиёд тегишли ҳужжатлар тақдим этилди. Шунингдек, товарлар ва хизматлар бозорларига кириш бўйича икки томонлама музокараларда сезиларли натижаларга эришилди.

Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш доирасида 2023 йилдан буён 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, такомиллаштирилди. Ушбу жараён ташқи савдони либераллаштириш, техник тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари ҳамда божхона тартиб-таомилларини халқаро талабларга мослаштиришни қамраб олди. Анжуманда қолган музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳ ҳисоботидаги мажбуриятларни келишиш ва аъзолик ҳужжатларини расмийлаштириш каби галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус...

Больше похожих статей