Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган замонавий ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш мажмуасини хусусийлаштириш бўйича очиқ савдолар бошланганини эълон қилди.
Хусусийлаштириш жараёнига халқаро Ernst & Young компанияси маслаҳатчи сифатида жалб этилган.
Биринчи босқичда компания маркетинг ва ахборот кампаниясини ўтказиб, салоҳиятли инвесторларга объект ҳақида тақдимот материалларини юборди. Белгиланган муддат — 2026 йил 23 октябрга қадар бешта инвестор харидга қизиқиш билдириш бўйича ариза топширди.
Энди маслаҳатчи келиб тушган аризаларни бир нечта мезон асосида кўриб чиқади. Жумладан, талабгорларнинг етарли молиявий имкониятларга эга экани, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши қонунчилик талабларига риоя қилиши, шунингдек, инвесторларнинг Европа Иттифоқи, АҚШ ва халқаро молия институтлари санкция рўйхатларида мавжуд эмаслиги текширилади.
В. Новиков


