Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш тажрибаси билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Туризм қўмитасида идора раиси Абдулазиз Аккуловнинг «Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари» минтақавий дастури иштирокчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувга «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Бобур Бекмуродов раҳбарлик қилди.

Дастур «Юксалиш» ҳаракати ва Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, 27–29 октябрь кунлари Тошкент ва Бухорода ўтказилмоқда. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 20 нафардан ортиқ ёш сиёсатчи, депутат, давлат хизматчиси ва жамоат арбоби иштирок этмоқда.

Учрашувда иштирокчиларга туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, тарихий-маданий меросни асраш ва ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони 2016 йилдаги 2 миллион нафардан 2025 йилда 11,7 миллион нафарга етган. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатга 10,3 миллион нафар хорижий меҳмон ташриф буюрган. Туристик хизматлар экспорти эса 5,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Бугунги кунда Ўзбекистонга дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатидан сайёҳлар келмоқда. 95 та давлат фуқаролари учун визасиз режим амал қилади. Шунингдек, мамлакатдаги меҳмонхоналар сони 2,2 баробарга кўпайган. 2030 йилга қадар хорижий сайёҳлар сонини 20 миллион нафардан ошириш режалаштирилган.

Очиқ мулоқот давомида туристик инфратузилмани такомиллаштириш, янги сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ўртасида ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Умумий тарихий-маданий меросга асосланган қўшма туристик лойиҳаларни амалга ошириш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

Учрашув якунида ёш етакчилар Туризм қўмитаси раисига ўзларини қизиқтирган саволларни бевосита бериш ва батафсил жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мулоқот тажриба алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақадаги ёш вакилларни Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништиришга хизмат қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Флоридада бизнес-джет ҳалокатга учради: тўққиз киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Флорида штатида Learjet 60 бизнес-джети ҳалокатга учради. Авиация ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Фожиа 1 ноябрь куни кундузи...

Больше похожих статей