2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 085,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариши ҳажми 27,6 млн сўмга тенг бўлди.
1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритган. Уларнинг энг кўпи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида бўлиб, 13,3 мингтани ёки умумий корхоналарнинг 20,2 фоизини ташкил этган.
Иккинчи ўринда бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси қайд этилган — 9,2 мингта корхона (13,9 фоиз). Кейинги ўринларда кийим-кечак ишлаб чиқариш — 6,8 мингта (10,3 фоиз), тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 5,4 мингта (8,2 фоиз), мебель ишлаб чиқариш — 4,5 мингта (6,9 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 4 мингта (6,1 фоиз), резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш — 3 мингта (4,6 фоиз) корхона билан қайд этилган.
В. Новиков


