- Advertisement -
Туркиянинг Невшеҳир вилоятидаги очиқ осмон остидаги музей кириш қисми яқинида қоятош устуни қулаб тушди. TGRT Haber телеканали хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадалари юборилган. Жабрланганлар сони ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.


