Фарғонада 50 нафардан ортиқ бола заҳарланиш аломатлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғонадаги 2, 7 ва 47-сонли боғчалар тарбияланувчилари юқори ҳарорат, қорин оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши шикоятлари билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, 28 нафар бола шифохонада қолмоқда, яна 23 нафарига шифокорлар тавсиялар берган ва улар уйда даволанишни давом эттирмоқда. Беморларнинг аҳволи барқарор, оғир ҳолатлар аниқланмаган.

Мутахассислар лаборатория текширувлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомлардан намуналар олди. Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хитойда 110 та робот биргаликда рақс тушиб, Гиннесс рекордини ўрнатди

24 октябрь куни Хитойнинг Цзинань шаҳрида AgiBot компаниясининг 110 та одамсимон роботи биргаликда рақс ижро этди. Намойишда Гиннесс рекордлари...

Больше похожих статей