Ҳоким ёрдамчилари бизнесни рўйхатга олишда қўшимча даромад оладилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш (перепись) жараёнида иштирок этадиган ҳоким ёрдамчилари учун бир марталик пул мукофоти тўлаш тартиби белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сонли қарорига мувофиқ, тўлиқ ва сифатли тўлдирилган ҳамда қабул қилинган ҳар бир анкета учун қуйидаги миқдорда тўлов амалга оширилади:

  • 6 120 сўм — расмий фаолият юритаётган ҳар бир иқтисодий бирлик учун (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМнинг 0,45 фоизи);
  • 8 160 сўм — давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган иқтисодий бирлик учун (МҲТЭКМнинг 0,6 фоизи).

Ҳисоб-китоблар 2026 йил 1 сентябрдан белгиланган МҲТЭКМ (1 360 000 сўм) асосида амалга оширилади. Тўловлар бириктирилган ҳудуд тўлиқ қамраб олинганидан сўнг Миллий статистика қўмитаси томонидан Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Жараёнга жалб этилган ходимларнинг асосий иш жойи, лавозими ва ойлик маоши тўлиқ сақланиб қолади. Маълумот учун, ўзини ўзи банд қилган фуқароларни рўйхатга олганлик учун қўшимча тўлов кўзда тутилмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳлар сони камаймоқдами?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта...

Больше похожих статей