Тошкентнинг Юнусобод туманида айрим маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

20 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Минор» ва «Ифтихор» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 18:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

«Янгиариқ» маҳалласидаги Ифтихор кўчасида диаметри 530 миллиметр бўлган ерости газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Вақтинчалик узилиш «Минор» маҳалласининг 6-мавзесидаги 32 та кўп қаватли уйга таъсир қилади. Шунингдек, Ғунча, Элобод, Хуршид, Минор берк ва Далазар кўчаларидаги 120 та хусусий хонадонда газ таъминоти тўхтатилади.

Ифтихор кўчасидаги 1-А ҳамда 121–170-сонли уйлар ҳам чекловлар доирасига киради.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда сифат талабларига жавоб бермайдиган 22 та дори воситаси аниқланди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда белгиланган сифат талабларига мос келмайдиган 22 та дори воситаси аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари...

Больше похожих статей