2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги фаол корхона ва ташкилотларнинг 27,5 фоизи савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг учдан биридан кўпроғи ҳам ушбу тармоқда ишламоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига республикада жами 621,1 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатган. Шундан 170 555 таси савдо соҳасига тўғри келади.
Хорижий сармояларни жалб қилишда ҳам савдо тармоғининг улуши катта. Октябрь ойи бошида мамлакатда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 029 та корхона фаолият юритган. Уларнинг 7 860 таси савдо соҳасида ишлаган. Бу хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар умумий сонининг 35,7 фоизини ташкил этади.
Шундай қилиб, Ўзбекистондаги ҳар тўртта фаол корхонадан қарийб биттаси савдо соҳасида ишлаётган бўлса, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг учдан биридан кўпроғи ҳам шу тармоққа тўғри келади.
В. Новиков


